Ўзбекистон мудофаа вазири ХХР Марказий ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари билан учрашди
(last modified Thu, 26 Apr 2018 06:36:44 GMT )
апрел 26, 2018 11:36 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон мудофаа вазири ХХР Марказий ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари билан учрашди
    Ўзбекистон мудофаа вазири ХХР Марказий ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари билан учрашди

Ўзбекистон Мудофаа вазири Абдусалом Азизов Пекинда ХХР Марказий ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари Чжан Юся билан учрашди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.

“Икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилгандан буён ўзаро дўстлик, ҳамкорлик ва умумий муваффақият принциплари қўллаб-қувватланмоқда. Хитой Ўзбекистонни икки давлат раҳбарлари ўртасида эришилган консенсусларни ҳаётга татбиқ этиш учун “Бир макон, бир йўл” қурилиши, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида алоқалар ва мувофиқлаштиришни, сиёсий ва стратегик ўзаро ишончни узлуксиз мустаҳкамлаш, барча соҳаларда амалий ҳамкорликни фаоллаштириш, армиялар ўртасидаги муносабатлар ва ҳар томонлама стратегик шериклик бўйича Хитой —Ўзбекистон алоқаларини бойитишда ишончли дўст ва стратегик шерик сифатида кўради”, — деди Чжан Юся.

А.Азизов, ўз навбатида, Хитой Ўзбекистонинг буюк қўшниси эканлигини қайд этди. Унинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон Хитой билан ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириши учун ўз саъй-ҳаракатларини сафарбар этяпти, Хитой томони билан ҳамкорлик салоҳиятини ўзлаштиришга тайёр. У бу борада Қуролли кучлар ўртасидаги алоқалар муҳим аҳамият касб этишини айтиб ўтди.

Ёрлиқ