Шошилинч! ОМОН муҳожирлар ётокхонасига ҳужум қилди
(last modified Sun, 29 Apr 2018 13:28:54 GMT )
апрел 29, 2018 18:28 Asia/Tashkent
  • Шошилинч!  ОМОН муҳожирлар ётокхонасига ҳужум қилди

26 апрель куни тонгги соат 4:30 ларда Москва шаҳридаги Павелецкая Набережная кўчасида жойлашган меҳнат муҳожирлар ётоқхонасига қора кийим ва ниқобда бўлган қуролланган кишилар бостириб кирди. Ҳужумдан сўнг жами ярим миллион рубл ёки 8 минг доллардан ортиқ пул йўқолгани маълум бўлган.

Муҳожирларнинг  айтишича, уларнинг кийимларида ОМОН ва СОБР ёзувлари бўлган ва автомат, тўппонча ҳамда дубинкалар билан қуролланган бўлишган.

Улар ҳали ухлаб ётган ишчиларни уйғотиб, 6 соат давомида ташқарида ушлаб турган. Савол берган, тезроқ чиқишга ҳаракат қилмаган муҳожирларни уриб-тепган.

6 соат давомида оёқяланг ва енгил кийимларда бўлган муҳожирларни совуқ ва ёмғирда туришга мажбурлашган.

Бу пайтда ОМОНчиларнинг бир қисми ётоқхонада тинтув ўтказиб, ишчиларнинг ҳужжатларини йиғиб олган.

Мазкур ётоқхонада Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркия, Белорусь ва арманистонлик, жами 600 га яқин муҳожирлар қонуний истиқомат қилган.

Улар "Мосгорстрой"қурилиш ташкилотида ишлашган ва ҳаммасининг хужжатлари жойида бўлган.

ОМОНчилар кетганидан сўнг хоналарига кирган муҳожирларнинг пул ва буюмлари йўқолганлиги маълум бўлган.

Умумий ҳисобда ярим миллион рубл (8 минг 658 доллар)га яқин пул, телефонлар, тилла ва қимматли буюмлари, айримларнинг эса ҳужжатлари йўқолган.

                                                                                                                   

Ёрлиқ