АҚШ Федерал тергов бюроси Ўзбекистонда портлашлар бўйича ўқув-машғулотлар ўтказди
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. АҚШ Федерал тергов бюроси Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги вакилларига "Портлашдан кейинги тергов ҳаракатларини ўтказиш тартиби" мавзусида махсус ўқув-амалий машғулотлар ўтказди.
Машғулотларнинг бир қисми интерактив маърузалар шаклида Бош прокуратуранинг Олий ўқув курсларида ўтказилди, деб хабар қилдаи Ўзбекистон Бош прокуратураси.
Хабарда айтилишича, хорижий экспертлар воқеа жойини кўздан кечиришга тайёргарликнинг хусусиятлари, портловчи моддалар, уларнинг турлари ва қўлбола портловчи воситаларнинг ўзига хос жиҳатлари, шунингдек портлаш факти бўйича ҳамда портлаш оқибатларини аниқлаш билан боғлиқ тергов ҳаракатларини ўтказиш, портлаш юзасидан тайинланадиган экспертиза турлари, портловчи моддаларни қидириш ва уларга баҳо бериш тартибини тушунтирганлар.
Дала шароитида 3 та автоуловни ўқув мақсадлари учун портлатиш ҳамда воқеа жойини кўздан кечириш жараёни ўтказилган.