Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар алмашиш ҳажми бу йил 6 млрд долларга етиши мумкин
(last modified Thu, 03 May 2018 14:21:43 GMT )
май 03, 2018 19:21 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Россия
    Ўзбекистон ва Россия

ТОШКЕНТ, 3 май – Sputnik. Бу йил Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар алмашиш ҳажмини 2017 йилдаги 5 миллиард доллардан 6 млрд долларга етказиш режалаштирилмоқда, деди Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов "Халқ сўзи" газетасига берган интервьюсида.

"2018 йилги режаларимизнинг барчаси президентимиз томонидан берилган топшириқлар, вазифалар ва кўрсатмаларга асосланган. Бу йил ўзаро савдо ҳажмини олти миллиард долларга етказиш ана шу вазифалар қаторидан ўрин олган", — деди Ашрафхонов.

Элчи 2018 йилдаги устувор вазифалардан бири ўзаро муносабатларда минтақавий ҳамкорликни кучайтириш эканлигини қайд этди. Россиянинг ўн ҳудудига Ўзбекистон вилоятлари вакилларининг ташрифларини ҳамда Россиянинг саккиз ҳудуди вакилларининг жавоб ташрифларини ташкил этиш режалаштирилган.

"Шу билан бирга Ўзбекистондаги муқаддас қадамжоларга ташрифларни амалга оширишга бағишланган зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича иш олиб бориш ва Татаристонда Ўзбекистон Республикаси кунларини ўтказиш кўзда тутилган", — деди элчи.

 

Ёрлиқ