Мирзиёев ва Назарбоев ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i33122-Мирзиёев_ва_Назарбоев_ўртасида_телефон_мулоқоти_бўлиб_ўтди
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 май куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар берди президент матбуот-хизмати.
(last modified 2025-06-23T09:06:26+00:00 )
май 05, 2018 05:24 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев ва Назарбоев
    Мирзиёев ва Назарбоев

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 май куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар берди президент матбуот-хизмати.

Суҳбатда давлат раҳбарлари олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

"Суҳбатда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида яхши қўшнилик муносабатларини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йил март ойида Остонада бўлиб ўтган минтақа давлатлари раҳбарларининг биринчи саммити самарали натижалар бергани мамнуният билан қайд этилди", — дейилади хабарда.