Ўзбекистонда Рамазон ойи 17 май куни бошланади
(last modified Fri, 11 May 2018 11:41:05 GMT )
май 11, 2018 16:41 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда Рамазон ойи 17 май куни бошланади
    Ўзбекистонда Рамазон ойи 17 май куни бошланади

Бугун, 11 май куни Ўзбекистон мусулмонлар идораси мажлислар залида Рамазон ойи кириб келиши ва уни тартибли ўтказиш бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасан, ЎМИ раиси ўринбосари Абдулазиз Мансур, имом-хатиблар, журналистлар ва диний таълим муассасалари ходимлари иштирок этишди.

«Kun.uz» манбаси хабар беришича, йиғилишда Рамазон ойи фазилатлари ҳақида гаплашилди, ифторлик масаласида кимўзарга беллашмаслик сўралди. Шайх Абдулазиз Мансур томонидан Астраномия институти илмий хулосаларига асосан Рамазоннинг биринчи куни 17 май куни бўлишини эълон қилган. Бу эълон бугун жума намозида имом-хатиблар томонидан аҳолига етказилади.

Эл-юрт учун азалдан эзгулик, саховат, меҳр-шафқат рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойи муносабати билан Радиомиз жамоаси барчани табриклайди ва барчага эзгу ва хайрли амаллар ҳамроҳ бўлишини тилаб қолади.