Туркиядаги Efes-2018 ҳарбий машғулотларида Ўзбекистон ҳам қатнашмоқда
(last modified Sat, 12 May 2018 04:35:41 GMT )
май 12, 2018 09:35 Asia/Tashkent
  • Туркиядаги Efes-2018
    Туркиядаги Efes-2018

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Туркиядаги Efes-2018 халқаро ҳарбий машғулотларида Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этмоқда, деб хабар берди Sputnik Бразилия.

Измирдаги Дўғонбей полигонида ўтказилган машқларни Туркия ва Озарбайжон мудофаа вазирлари, Ўзбекистон, Грузия, Қозоғистон, Судан, Босния ва Герцеговина, Кувайт, Нигерия, Қатар, Руминия бош штаблари бошлиқлари, Ислом давлатлари антитеррористик коалицияси қўшинлари бош қўмондони Рахил Шариф, жами 38 мамлакатнинг 65 вакили кузатиб борган.

Хабар қилинишича, машғулотларга 7500 киши, жумладан, АҚШ, Озарбайжон, Бангладеш, Баҳрайн,  Британия, Босния ва Герцеговина, Жазоир, Грузия, Италия, Иордания, Қозоғистон, Косово, Кувайт, Венгрия, Македония, Малайзия, Монголия, Ўзбекистон, Покистон, Руминия, Словакия, Саудия Арабистони, Иорданиядан 945 нафар ҳарбий жалб этилган.