Шок! Етимхонада ҳимоясиз болаларнинг зӯрлангани ростми? (ВИДЕО)
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i33454-Шок!_Етимхонада_ҳимоясиз_болаларнинг_зӯрлангани_ростми_(ВИДЕО)
Марғилондаги етимхонада ҳимоясиз болалар таҳқирлангани, зўрлангани ва ҳомиладор қизчаларни боласини туширишга мажбурлашгани юзасидан маҳкама ўтаётгани айтилмоқда.
(last modified 2019-04-08T08:41:39+00:00 )
май 12, 2018 09:34 Asia/Tashkent

Марғилондаги етимхонада ҳимоясиз болалар таҳқирлангани, зўрлангани ва ҳомиладор қизчаларни боласини туширишга мажбурлашгани юзасидан маҳкама ўтаётгани айтилмоқда.

Ҳуқуқбонларнинг хавотир олишича, етимхоналар ва ногиронлик уйларида бу каби ҳолатлар кенг тарқалган бўлиши мумкин.

Сўнгги йилларда Ўзбекистондаги ногиронлик уйлари, мактаб ҳамда боғчаларда болаларни калтаклаш, айрим ҳолатларда боғчаларни тунги иславатхонага айлантириш ҳоллари ҳақида хабарлар чиққанди.

Аммо ҳимоясиз етим болаларнинг жинсий таҳқирлангани ҳақидаги хабар кўпчиликни ларзага солмоқда.

Айрим ҳуқуқ фаолларига кўра, ота-онаси бор болалар узоқ йиллар мажбурий дала ишларига жалб қилинган давлатда етим ва ногирон болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳали ўта оғир масала бўлиб қолади.