Ўзбекистон президенти АҚШ Мудофаа вазири билан учрашди
Пайшанба куни Ўзбекистон президенти икки мамлакатнинг стратегик ҳамкорликлари бошлангани асосида АҚШ Мудофаа вазири билан дийдорлашди.
Франция ахборот агентлигининг хабар беришича, Пентагон матбуот котиби Дана Вайт Афғонистон хавфсизлиги учун томонларнинг ягона мажбуриятларига ишора этиб, АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис ва Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев икки томонлама манфаатлар ва мавжуд муаммоларга оид музокара қилишганини баён этди.
"Пентагон Афғонистондаги амалиётлари учун Ўзбекистон териториясидан фойдаланиши мумкинми ё йўқми?" саволига Дана Вайт жавоб бермади.
Пентагон матбуот котиби ушбу учрашувга доир деталларга ишора қилмай деди: АҚШ Мудофаа вазири ва Ўзбекистон президенти икки томонлама муносабатлар тўғрисида музокара қилишди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев чоршанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп таклифи билан икки кунлик сафар билан Вашингтонга борди. Американинг ҳарбий базаси қайтадан Ўзбекистонда очилиши музокараларнинг асосий мавзуларидан бири эди. АҚШнинг ҳарбий базаси Ўзбекистонда 2005 йилда ёпилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи якунланди.
Давлат раҳбари 18 май куни Тошкентга етиб келди.
«Аввалданоқ тарихий деб баҳоланган ушбу ташриф ҳақиқатан ҳам ғоят самарали бўлди. Унинг натижалари узоқ йиллар халқимиз манфаатларига хизмат қилади», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.