Ўзбекистон ҳарбийлари Халқаро армия ўйинлари танловларида қатнашишади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i34084-Ўзбекистон_ҳарбийлари_Халқаро_армия_ўйинлари_танловларида_қатнашишади
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Халқаро армия ўйинлари “Муҳандислик формуласи” танловида саккиз мамлакат, жумладан Ўзбекистон ҳам иштирок этади.
(last modified 2018-08-22T17:55:16+00:00 )
май 26, 2018 09:34 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ҳарбийлари
    Ўзбекистон ҳарбийлари

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Халқаро армия ўйинлари “Муҳандислик формуласи” танловида саккиз мамлакат, жумладан Ўзбекистон ҳам иштирок этади.

Бу ҳақда Россия Қуролли Кучлари муҳандислик қўшинлари бошлиғи генерал-лейтенант Юрий Ставицкий маълум қилди, деб ёзади РИА Новости.

"Волжск шаҳрида (Волгоград вилояти) бўлиб ўтадиган танловда Россия, Белоруссия, Вьетнам, Сербия, Хитой, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон вакиллари қатнашади", — деди у.

Хитойнинг Корла полигони ўқув базасида эса “Хавфсиз йўналиш” танлови ўтказилади. Унда ҳам юқоридаги саккиз мамлакат ҳарбийлари иштирок этади.