май 28, 2018 11:54 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 май куни Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади, деб хабар берди Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Университет оммавий ахборот воситалари соҳаси учун журналист кадрлар, шу жумладан, юқори малакали, бир неча хорижий тилларни мукаммал биладиган халқаро журналистлар ҳамда илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, республикада медиатаълим тизимини яратиш, соҳа ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, мазкур йўналишларда илмий ва ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Университетнинг тегишли таълим йўналишлари бўйича абитуриентларни олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш кириш тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳон (ёзма ва суҳбат шаклида) ўтказиш орқали амалга оширилади.

Янги ўқув йилидан бошлаб Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида "Журналистика (фаолият турлари бўйича)" таълим йўналиши ва унинг негизидаги магистратура мутахассисликлари, шу жумладан, "Олий журналистика курслари" бўйича қабул тўхтатилади.

Ёрлиқ