Ўзбекистон ва Иордания ташқи сиёсат идоралари ўртасида ҳамкорлик ҳужжати имзоланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i34292
29 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Иордания Ҳошимийлар қироллиги элчиси Солиҳ Аҳмад ал-Жаварнеҳ билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
(last modified 2025-07-14T11:50:13+00:00 )
май 30, 2018 09:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Иордания
    Ўзбекистон ва Иордания

29 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Иордания Ҳошимийлар қироллиги элчиси Солиҳ Аҳмад ал-Жаварнеҳ билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон – Иордания ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги билан Иордания ташқи ишлар ва муҳожирлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик ва маслаҳатлашув тўғрисидаги протокол имзоланди. Ушбу ҳужжат икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида институционал ҳамкорлик қилиш учун ҳуқуқий асос бўлади.