Генерал Парпиевнинг ўринбосари ва унинг ўғли қўлга олинди
(last modified Sat, 02 Jun 2018 19:29:20 GMT )
июн 03, 2018 00:29 Asia/Tashkent
  • Генерал Парпиевнинг ўринбосари ва унинг ўғли қўлга олинди

Ўзбекистон давлат солиқ қўмитасининг собиқ раиси Ботир Парпиевнинг биринчи ўринбосари Абдусалом Йўлдошев ва унинг ўғли Жавлонбек 28 май Ўзбекистонга қўшни давлатлардан бирида қўлга олиниб, Ўзбекистон хавфсизлик кучларига топширилган.

 Маълумотларга кӯра 51 яшар Абдусалом Йўлдошев ва унинг 27 яшар ўғли Жавлонбек Абдусалом ўғли ҳозирда Давлат хавфсизлик хизматининг "Гвардейский" номи билан машҳур изоляторида ушлаб турилибди.

Тахминан ўн кунлар муқаддам Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан Абдусалом Йўлдошев ва унинг ўғлига нисбатан қидирув эълон қилган эди.

Абдусалом Йўлдошев 1967 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 1990 йилда Тошкент Халқ хўжалиги институтини тамомлаган.

У 1992 йилдан Давлат солиқ хизматида фаолият бошлаган.

Абдусалом Йўлдошев турли йилларда Андижон вилояти ва Тошкент шаҳрида давлат солиқ бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган, 2012 йилнинг февралидан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келган.

 

 

Ёрлиқ