Тошкент аэропортида 153 млн сўмлик iPhone ушлаб қолинди
Ўзбекистон Божхона қўмитасининг “Тошкент-Аэро” ИБК ахборот хизмати хабарига кўра, хориждан учиб келган икки фуқаро багажидан топилган 113 млн сўмлик жами 16 дона iPhone X телефонлари мусодара этилган.
Божхона қўмитасига кўра, ички бозорларга қайта сотиш мақсадида ташиётган шахслар фаолиятига чек қўйиш мақсадида божхоначилар томонидан ўтказилган рейд пайти iPhoneлар ушлаб қолинган.
Ўзбекистондаги амалдаги тартибга кўра, хориждан ноутбук, компютер ва телевизор каби электроник техникани фақат бир донадан бож тўловисиз олиб кириш мумкин. Божхона мутахасисига кўра, хориждан мобил телефон олиб кириш бироз мураккаброқ.“Агар фуқаронинг ёнида ўзи ишлатаётган мобил телефонидан бошқа яна битта телефон бўлса, божхона текширувидан ўтаётганида Электромагнит мослашув марказидан рухсатнома талаб қилинади.
Шу рухсатнома бўлса, ўзиникидан ташқари яна битта мобил телефонини бож тўловисиз олиб киришга рухсат этилади” деди мутахасис.