Тошкентда ҳам анқовлар йӯлаги керакми?
Қўлида телефони билан ўзининг ва атрофдагиларнинг ҳаётини хатарга қўяётганлар кўпаймоқда.
Сиан шаҳри маъмурияти эса аллақачон бу муаммони ҳал этиш йўлини топди.
Shaanxi Online News тарқатган хабарга кўра, Хитойнинг Шэнси вилояти Сиан шаҳри раҳбарияти смартфони билан секин юрадиган пиёдалар учун кўча четида махсус йўлак барпо этди.
Сиан шаҳридаги Янта кўчасидаги йўлакни "замонавий анқовлар" йўлаги деб аташяпти.
Бу - одамлар билан мулоқотдан кўра ўзининг телефонига тикилиб яшашни маъқул кўрадиган, ён-атрофидаги ҳамма нарсани инкор қиладиганларга нисбатан қўлланадиган ибора.
Бу турдаги одамлар йўлларда ҳаракатланиш қоидасига ҳам, кимгадир халақит бераётганига ҳам эътибор бермайдилар, эс-ҳуши фақат смартфонида.
Shaanxi Online News хабарига кўра, "замонавий анқовлар"нинг йўлаги қизил, яшил ва мовий рангларга бўялган, эни 80 сантиметрни ташкил этади.
Мухбирлар маҳаллий одамлардан ушбу янгилик ҳақида фикрларини сўрашганида, кўпчилик "замонавий анқовлар" йўлаги барпо этилганини қўллаб-қувватлаганлар.
Интернет фойдаланувчилари "смартфон зомбилари"нинг "кўр одамлар"га айланиб бораётганини қайд этган.
Бошқа бир Интернет фойдаланувчи эса энди махсус йўлакда икки "замонавий анқов" тўқнашиб кетиши эҳтимоли ҳам мавжудлигини эслатади.