Ўзбекистон ва Туркманистон чегараларни демаркация қилиш масаласи бўйича музокаралар ўтказди
2018 йил 25 июнидан 1 июлига қадар Туркманистонда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Форс ахборот агентлиги хабар берди.
2017 йилдан буён Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга давлат ташрифи доирасида эришилган келишувларга мувофиқ, кўп йиллик танаффусдан сўнг давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича икки мамлакат ишчи гуруҳларининг музокаралари қайта бошланди ва ҳозирги вақтга қадар жойларда чегара ўтиш чизиғини аниқлаш мақсадида 9 та учрашув ўтказилган.
Учрашув давомида Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегарасининг айрим участкаларида биргаликда ўтказилган топографик-геодезия дала ишларининг натижалари кўриб чиқилди ва уларни 2018 йилга мўлжалланган Режа жадвали асосида давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон-Туркманистон чегарасининг айрим участкаларида биргаликдаги дала текширувлари натижалари кўриб чиқилди.
Таъкидланишича, музокаралар дўстона ва ўзаро тушуниш муҳитида бўлиб ўтган. Учрашув якунига кўра Баённома имзоланди.