Ўзбекистонда дронлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
(last modified Tue, 10 Jul 2018 13:59:22 GMT )
июл 10, 2018 18:59 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда дронлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Ўзбекистонда дронлар Ўзбекистон ва Хитой компаниялари ҳамкорлик меморандумини имзолашди.

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Ер ресурслари давлат қўмитаси ҳузуридаги "Геоинновацион марказ" ДУК ва Хитойнинг "BShark Holdings Ltd" компанияси ўртасида Ўзбекистонда пилотсиз технологияларни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзоланди.

Ушбу ҳужжат "Геоинновацион марказ" ДУКнинг ходимлари Шэньчжэнь шаҳрига амалга оширилган ташрифи чоғида имзоланди.

Компаниялар Ўзбекистонда дрон ишлаб чиқариш саноатини йўлга қўйишни режалаштиришмоқда.

Томонлар ҳамкорликда пилотсиз технологияларни ривожлантириш соҳасида ахборот ва мутахассислар алмашиш ҳамда ўқув дастурлар ишлаб чиқилиб, семинарлар ўтказилади.

"BShark Holdings Ltd" компанияси ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ускуналар ва технологияларни етказиб бериш, ишчиларни ўқитиб бериш ҳамда савдо ва маркетинг бўлимини очиш бўйича режалари ҳақида маълум қилди.

 

Ёрлиқ