Ўзбекистон ва Вьетнам товар айирбошлаш ҳажмини уч бараварга оширишни режалаштирмоқда
Тошкентда Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Вьетнам ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Томонларнинг таъкидлашича, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик барча йўналишларда, жумладан, савдо-иқтисодий, саноат ва илмий-техникавий соҳаларда изчил ривожланиб бормоқда.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ошмоқда. Бу борадаги кўрсаткич жорий йилнинг ўтган 6 ойида 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 баравар ортди ва 30 миллион долларга етди. Томонлар бу кўрсаткични йил охирига қадар 100 миллион долларга етказиш учун барча имкониятлар мавжудлигини билдирди.
Тадбирда ўзаро ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.