РФ бош вазири ўринбосари Тошкент Москвадан президент даволаниши бўйича ёрдам сўрамаганини маълум қилди
(last modified Thu, 01 Sep 2016 07:40:26 GMT )
сентябр 01, 2016 12:40 Asia/Tashkent
  • РФ бош вазири ўринбосари Тошкент Москвадан президент даволаниши бўйича ёрдам сўрамаганини маълум қилди

РФ бош вазири ўринбосари Тошкент Москвадан президент даволаниши бўйича ёрдам сўрамаганини маълум қилди

Россия Федерацияси бош вазири ўринбосари Ольга Голодец, Россия ва Ўзбекистон ўртасида президент Ислом Каримовга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича келишув борлиги, аммо расмий Тошкент бу борада Москвага мурожаат қилмаганини маълум қилган. Бу ҳақда Кун уз сайти хабар берди. 

“Бизда улар билан ўзаро умумий ёрдам кўрсатиш бўйича келишув имзоланган. Бизга агар бошқа давлатда бўлмаган мураккаб технологик операцияларда ёрдам сўраб мурожаат қилишса, ёрдам кўрсатамиз. Аммо бундай расмий мурожаат бўлмади”, дея таъкидлаган Голодец чоршанба куни журналистларга.

"Интерфакс" агентлиги хабарига кўра, журналистлар Ўзбекистон ҳукумати Россияга Ислом Каримов даволаниши юзасидан тиббий ёрдам ёки маслаҳат сўраб мурожаат қилган-қилмагани ҳақида савол берганди.

28 август куни ЎзА агентлиги Вазирлар Маҳкамасига асосланиб президент Ислом Каримов стационар даволанишда экани ҳақида хабар берган эди.  

Ёрлиқ