Ўзбекистон ва Германия ташқи ишлар вазирликлари юридик хизматлари вакиллари маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
(last modified Sat, 28 Jul 2018 07:51:20 GMT )
июл 28, 2018 12:51 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Германия
    Ўзбекистон ва Германия

26 июль куни Берлин шаҳрида Ўзбекистон ва Германия ташқи ишлар вазирликлари юридик хизматлари вакиллари маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Кун.уз сайтига кўра, музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Германия делегациясига ТИВ Халқаро ҳуқуқ департаменти директори Гвидо Хильднер бошчилик қилди.

Учрашувда керакли ҳуқуқий асосни шакллантириш орқали тартибга солишни талаб этадиган ҳамкорлик йўналишлари белгиланди. сиёсий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, транспорт ва туризмни ривожлантириш, таълим ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш соҳаларидаги алоқаларни фаоллаштиришга доир тегишли шартномаларни тузиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Икки давлат ўртасида яратилган мустаҳкам шартномавий-ҳуқуқий асос мавжудлигини инобатга олган ҳолда, томонлар имзоланган ҳужжатларни инвентаризация қилиш ва уни босқичма-босқич амалга ошириш зарурлиги бўйича бир тўхтамга келдилар.