Тожикистон авиакомпанияси Бухорга биринчи парвозини амалга оширди
(last modified Sun, 29 Jul 2018 14:57:22 GMT )
июл 29, 2018 19:57 Asia/Tashkent
  •  авиакомпания
    авиакомпания

ТОШКЕНТ, 29 июл - Sputnik. Тожикистон миллий авиакомпанияси тарихда биринчи бор Бухорга парвоз қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон.

“Парвоз 28 июль куни Boeing самолётида амалга оширилди. Парвоз давомийлиги 45 дақиқа, нархи 72 долларни ташкил қилди”, - дейилган хабарда.  

Бу Тожикистон авиакомпаниясининг Бухорога амалга оширилган тарихда биринчи парвози бўлди. Бироз олдин компания Самарқанд йўналишида ҳам парвозларни йўлга қўйишини эълон қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 1992 йилдан сўзнг Ўзбекистон ва Тожикистон орасида барча парвозлар бекор қилинган эди. 25 йиллик танаффусдан сўнг 2018 йилнинг 11 апрелдан бошлаб Тошкент ва Душанбе орасида доимий авиақатнов қайта тикланди.

 

Ёрлиқ