Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди
(last modified Sun, 05 Aug 2018 14:13:08 GMT )
август 05, 2018 19:13 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев
    Шавкат Мирзиёев

5 август куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сушму Сваражнини қабул қилди.

Кун.уз сайтига кўра, давлат раҳбари меҳмонни самимий қутлаб, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги дўстона ва стратегик ҳамкорлик юксак суръатлар билан ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Шу йилнинг июнида Хитойнинг Циндао шаҳрида ўтказилган ШҲТ саммити доирасида икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги музокаралар ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб берганди.

Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, инвестицион, инновациялар ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш зарурлиги қайд этилган.

Томонлар фармацевтика ва тиббиёт, информацион технологиялар, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳаларнинг истиқболларини муҳокама қилишган.

Шавкат Мирзиёевнинг шу йил кузида Ҳиндистонга амалга оширажак давлат ташрифига алоҳида тўхталиниб, бу ташриф ўзбек-ҳинд муносабатларида янги саҳифа очишига ишонч билдирилди.

Ёрлиқ