Толибон делегацияси Ўзбекистон масъуллари билан музокара ўтказди.
(last modified Mon, 13 Aug 2018 07:02:04 GMT )
август 13, 2018 12:02 Asia/Tashkent

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги «Толибон» ҳаракати делегацияси вакилларининг Тошкентга ташрифи якунлангани ҳақида маълумот берди.

Хабарларга кўра, Толибон делегацияси  Тошкент шаҳрида сиёсий ваколатхонасини очиш мақсадида Ўзбекистон пойтахтига сафар қилганди.

Ўзбекистон ТИВ-га таяниб Англиянинг Дейли газетасининг ёзишича,  делегацияга Доҳа шаҳрида жойлашган «Толибон» ҳаракати сиёсий идораси раҳбари Шер Муҳаммад Аббас Станикзай бошчилик қилган.

«Толибон» ҳаракати вакиллари Тошкентда 4 кун бўлди. Улар Тошкентга 7 август куни келишган ва 10 август куни қайтиб кетишган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фақат 11 август куни хабар қилди.

Мазкур хабарга кўра,  Толибон гуруҳининг делегацияси 4 кунлик сафар жараёнида  Афғонистон тинчлигининг истиқболлари борасида ўз лойиҳаларини таклиф этиши билан  Тошкентда ўз ваколатхонасини очиш учун  Ўзбекистон давлати масълларининг розилиги ва  қарашларини бу масалага жалб этишга ҳаракат қилган.

Хабарларга кўра Толибон делегацияси сафаридан асли мақсади Тошкент шаҳрида бу гуруҳ ваколатхонасини очиш масаласини Ўзбекистон масъуллари билан муҳокама қилиш бўлган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги «Толибон» ҳаракати делегацияси вакилларининг Тошкентга ташрифи якунлангани ҳақида маълумот берди.

Ушбу делегация ҳаракат расмий ваколатхонаси жойлашган Қатардан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш учун учиб келганди. Толиблар билан музокараларнинг тафсилотлари ва натижалар ошкор этилмади, аммо бу учрашувларнинг ўзини тарихий деб аташ мумкин. Охирги марта ҳаракат вакиллари Тошкентга 1999 йилда ташриф буюрганди.

 Тошкент шаҳрида ўз ваколатхонасини очиш учун Толибон делегацияси шундай бир шароитда Ўзбекитсон масъуллари билан  музокара ўтказганки,  Ўзбекистон давлати розилик берганида Толибон гуруҳининг иккинчи  ваколатхонаси яъни Дохадан кейин янги ваколатхонаси пайдо бўлиши мумкин.

Толибон гуруҳи 2011 чи йилда Қатарнинг Доха шаҳрида   сиёсий ваколатхонасини очганди. Йиллардан бери ушбу ваколатхонада  Толибон гуруҳи  АҚШ намояндалари ва  Афғонистон давлати билан  музокаралар ўктазиб келмоқда.

Шунингдек  яқинда  Қатардаги Толибон гуруҳининг сиёсий ваколатхонаси аъзолари ва  АҚШ ташқи ишлар вазири ўринбосари Алис Уэлс  ўртасида ҳам музокаралар бўлиб ўтганди. Бу музокараларда  Афғонистон тинчлиги музокаралари жараёнидаги Кобул давлатининг роли ва лойиҳалари кўрмаганга олингани туфайли Кобул масъулларининг эътирозларига дуч келганди.

Афғонистон давлати билан Толибон гуруҳи ўртасидаги музокараларни осонлаштириш мақсадида Қатарда бу гуруҳ ваколатхонаси очилганди. Аммо  нега Толибон гуруҳи яна Тошкент шаҳрида ҳам ўз сиёсий ваколатхонасини очишга ҳаракат қилишмоқда деган савол пайдо бўлади.

Афғонистондаги ОАВ ва сиёсий доиралар қарашидан  Толибон гуруҳининг  мақсади Афғонистон давлати билан тинчлик музокаралар  жараёнини осонаштириш бўлганида яна бир сиёсий ваколатхонага эҳтиёж қолмайди  ва Қатардаги  Толибон ваколатхонаси бу заминдаги эҳтиёжлар ва масалаларга жавоб бера олади.

Айрим экспертларга кўра , Толибон гуруҳи Афғонистон давлати билан тинчлик музокаралари баҳонаси билан янги сиёсий ваколатхонасини таъсис этиш орқали  минтақадаги бошқа айрим мамлакатларда  сиёсий жиҳатдан эътироф бўлиши ва ўз ҳаракатини қонунийлаштиришни назарга тутган.

Ушбу сенария шу ҳолда Толибон гуруҳи иш дастурида жой оллганки,  бу гуруҳ Афғонистонда зўравонликлар ва урушни давом эттириши билан  бу мамлакатда қонуний бир гуруҳ сифатида тан олинмайди ва Толибон гуруҳи халқаро ҳамжамият томонидан террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилган.

Албатта Толибон гуруҳи айрим мамлакатларда сиёсий ваколатхонасини очиши билан  бу мамлакатлар ва минтақадаги экстермистик гуруҳлар  билан алоқаларни енгиллаштириб шу восита билан  ўз ваколатхонасидан фойдаланиб ноқонуний ҳатти- ҳаракатларини давом эттиришни мақсад қилган деган ақидалар ва хулосалар ҳам кам эмас.

Афғонистоннинг сиёсий масалалар бўйича эксперти Муҳаммадали Баҳманий Қожор Қатарда Толибон гуруҳи сиёсий ваколатхонасини очилишнинг мақсадларидан бири  бу гуруҳни АҚШ ва салафий гуруҳлар билан алоқаларни оширишдан иборат деб хулоса чиқармоқда.

Шундай бир шароитда  Ўзбекистон давлати ҳам Толибон гуруҳи сиёсий ваколатхонасини Тошкент шаҳрида очишдаги қарорларида жуда мулоҳиза  ва мантиқ билан иш тутиши кутилмоқда. Шунингдек энг аввало Афғонистон давлати позициясини инобатга олиб қарор чиқаришига умид қилинмоқда.