Сирожиддин Ҳасанов Ўзбекистон делегациясига илк медални олиб берди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i37097
Ўзбекистон эркин кураш жамоасининг 65 кг вазн тоифасидаги вакили Сирожиддин Ҳасанов бронза учун курашда мўғулистонлик Батмагнаи Батчулуунни мағлубиятга учратди.
(last modified 2018-08-22T17:56:28+00:00 )
август 19, 2018 19:29 Asia/Tashkent
  • Сирожиддин Ҳасанов
    Сирожиддин Ҳасанов

Ўзбекистон эркин кураш жамоасининг 65 кг вазн тоифасидаги вакили Сирожиддин Ҳасанов бронза учун курашда мўғулистонлик Батмагнаи Батчулуунни мағлубиятга учратди.


Кун.уз сайтигакўра, ўта мураккаб кечган баҳснинг биринчи раундида Мўғулистон вакили 5:2 ҳисобида ғолиб келганди. Иккинчи раунд эса Сирожиддин Ҳасановнинг тўла устунлигида кечди - 8:1. Натижада, Ўзбекистон вакили умумий ҳисобда 10:6 ҳисобида ғалаба қозониб, Ўзбекистон делегациясига 2018 йилги Осиё ўйинларидаги илк медални олиб берди.

Айни вақтда Ўзбекистон эркин кураш жамоасининг яна икки вакили курашни давом эттирмоқда. 

97 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Магомед Ибрагимов ярим финалда имкониятни бой бергач, тўғридан-тўғри бронза медал учун гиламга чиқадиган бўлганди. Унинг рақиби япониялик Такеши Ямагучи.

74 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Бекзод Абдураҳмонов эса финалга чиққан. У олтин медаль учун қозоғистонлик Данияр Каисановга қарши беллашади.