Жаҳон банки: зилзилалар Ўзбекистонга ҳар йили 2 млрд доллар зарар етказади
Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили Ўзбекистон иқтисодиётига зилзилалар етказадиган зарар 2 миллиард долларгача етади.
Шу билан бирга, сув тошқини ва сел каби табиий офатлар нафақат мамлакат иқтисодиётини, балки маданий меросини ҳам вайрон қилади. Бухорода Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Жаҳон банки томонидан ўтказилган, Ўзбекистонда маданий меросни ва барқарор туризмни сақлаш масалаларига бағишланган семинарда шу ҳақда айтилди, деб ёзади «Nuz.uz».
Айни пайтда мамлакатда 20 дан ортиқ тарихий шаҳарлар бўлиб, уларнинг 4 таси ЮНЕСКО жаҳон мероси объектлари рўйхатига киради, шунингдек, 7600 дан ортиқ маданий мерос объектлари ҳам бор.
Семинар чоғида бир қатор ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди, уларнинг асосида мамлакат ҳукумати «Маданий мерос объектлари ва туризм барқарорлигини таъминлашнинг етакчи тамойиллари тўғрисида»ги ҳужжатни қабул қилиши мумкин.