Ўзбекистон тарихида яна энг кӯп мусулмонлар Ҳаж қилмоқда
(last modified Tue, 21 Aug 2018 05:47:24 GMT )
август 21, 2018 10:47 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон тарихида яна  энг кӯп  мусулмонлар Ҳаж қилмоқда

Бу йил ҳам 7 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Ҳаж зиёратини адо этишмоқда.

Аммо бу йилги Ҳаж уларга қўшни давлатлик зиёратчилардан кўра анча қимматга тушган.

Саудия Арабистони ўтган йилдан бошлаб Ўзбекистонга Ҳаж квотасини 40 фоизчага оширган.

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг катта мусулмон давлати саналади.

Мамлакат аҳолисининг сони эса, ҳозир қарийб 33 миллион кишига яқинлашган.

Маҳаллий кузатувчилар ҳатто оширилгани билан ҳам, Ўзбекистон учун ажратилувчи квотанинг анча кам эканини айтишади.

Ўзбекистон ҳукумати эса, узоқ йиллар давомида Ҳаж зиёратига бормоқчи бўлганларнинг сонини атайин пасайтириб келишда танқид қилинган.

Ўтган йиллар давомида беш мингдан ортиқ ўзбекистонлик Ҳажга боришга имконли бўлишган.

Ўзбекистон нашрлари эса, сўнгги янгиликни аҳоли орасида Ҳаж зиёрати истагида бўлганлар сони ортгани билан изоҳлашганди.

Ҳаж зиёратига оид сўнгги ўзгаришлардан айрим чекловлар ҳақида ҳам сўз боргани аёнлашган.

Эндиликда муқаддам Ҳаж зиёратига борганларнинг такроран сафар қилиши мушкуллашгани маълум бўлганди.

Аммо худди шунинг баробарида Ўзбекистон ҳукумати ўтган йил Ҳаж ва умра зиёратига доир янги қарор қабул қилган.

Унга мувофиқ, Ҳаж ва Умрага борадиганларнинг онлайн навбат тизими ишга туширилиши расман хабар берилган.

Бу каби ўзгаришлар президент Шавкат Мирзиёев қудратга келишидан қисқа вақт ўтмай кузатилган.

Ўзбекистон ижтимоий тармоқларида эса, ҳар йили Ҳаж зиёрати учун навбатнинг бир неча йилларга чўзилаётгани, таниш-билишчилик ва айрим ҳолатларда порахўрлик ҳам кузатилаётгани юзасидан баҳс этилиши одат тусини олган.

Саудия Арабистони ҳар бир мамлакатга алоҳида Ҳаж квотасини беради, аммо бу давлатларнинг ўзи айни квотанинг қанчасини истифода қилиш ва кимни, қандай йўлда жўнатиш қарорини беради.

Ҳар йили дунё бўйлаб икки миллиондан ортиқ мусулмон ҳаж зиёратини адо этишга имконли бўлишади.

Саудия Арабистони учун зиёратчиларни қабул қилиш сўнгги йилларда анчайин мушкул вазифага айланган.

Подшоҳлик Ҳаж зиёрати учун квоталарни мамлакатдаги ҳар минг мусулмонга бир ўрин билан белгилайди.

Аммо мусулмон аҳолиси кўп бўлган давлатларга айни қоида татбиқ этилмайди.

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси кеча, бу йилги Ҳаж мавсуми бошлангани куни бўлажак ҳожиларнинг Маккадаги Мино водийсига етиб боргани ҳақида хабар берган.

Ўзбекистон Дин ишлари қўмитаси Ҳаж зиёратининг нархини бу йил 38 миллион сўм қилиб белгилаган.

Бундан бу йилги Ҳаж зиёратининг ўзбекистонлик мусулмонларга қўшни давлатларникига қараганда анчагина қимматга тушгани англашилади.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси 29 июлдан "Ҳаж-2018" дастури доирасида парвозларни амалга оширишни бошлаган.

Ўзбекистонлик 7200 нафар зиёратчи Тошкент, Наманган, Самарқанд, Қарши ва Бухоро шаҳарларидан 32 та рейсда Саудия Арабистонига етказилгани хабар берилган.