Абдулазиз Комилов Евроиттифоқ парламенти делегацияси билан учрашди
(last modified Tue, 21 Aug 2018 14:24:57 GMT )
август 21, 2018 19:24 Asia/Tashkent
  • Евроиттифоқ парламенти делегацияси
    Евроиттифоқ парламенти делегацияси

21 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа парламентидаги Европа халқ партияси фракциясининг германиялик аъзолари делегацияси билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Кун.уз сайтига кўра, суҳбат давомида «Ўзбекистон - ЕИ» шаклидаги ҳамкорликнинг ижобий ривожланиши нуқтайи назаридан Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг парламентлари тузилмалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамланаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Фақатгина сўнгги бир йил давомида ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини Ўзбекистонга икки марта ташриф буюрди ва мамлакат раҳбарияти билан самарали музокаралар ўтказди. Бошқа соҳалар, жумладан ишбилармон доиралари, давлат ва нодавлат ташкилотлари, таълим, маданият ва санъат соҳалари вакиллари ўртасидаги алоқалар ҳам сезиларли фаоллашди.

Учрашувда икки томонлама тадбирларни ўтказиш бўйича аниқ таклифлар берилди, шунингдек, қўшма кун тартибидаги бошқа масалалар, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Ёрлиқ