ОАВ: Ўзбекистон Мустақиллик кунидан олдин Тожикистон билан чегарани ёпмайди
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати мамлакат Мустақиллигининг 27 йиллик байрами нишонланиши арафасида ўз чегарадан ўтиш йўлларида Тожикистон фуқароларининг ўтишига чеклов жорий қилмайди. Бу ҳақда Тожикистон куч тузилмаларидаги манбасига таянган ҳолда «АП» хабар бермоқда.
Кун.уз сайтига кўра, «Бугунги кунда Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги барча назорат ўтказиш пунктлари оддий режимда ишламоқда, фуқаролар қўшни давлат ҳудудига чекловларсиз киритилмоқда», - дея хабар берди манба.
Ўзбекистонда Мустақиллик куни 1 сентябрда нишонланади.
Аввалги йилларда Ўзбекистон ҳукумати мустақиллик байрами арафасида мамлакатга хорижликларнинг киритилиши бўйича чекловлар жорий қилган, Ўзбекистоннинг ташқи чегараларида жойлашган назорат ўтказиш пунктлари эса қўшимча куч ва воситалар билан кучайтирилган.