Президент девонидаги жиддий ўзгаришлар
(last modified Tue, 28 Aug 2018 04:25:58 GMT )
август 28, 2018 09:25 Asia/Tashkent
  • Президент девонидаги жиддий ўзгаришлар
    Президент девонидаги жиддий ўзгаришлар

27 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш якунларига кўра, президент девони тузилмасида жиддий ўзгаришлар рўй бериши маълум бўлди

«Kun.uz» манбаси маълумот беришича, президент девони президент админстрацияси этиб қайта ташкил этилади ва шу вақтгача президент ижроия аппарати раҳбари-маслаҳатчи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Зайнилобиддин Шаҳобиддинович Низомиддинов администрация раҳбари бўлади.

Эндиликда давлат маслаҳатчиси институти тугатилган, давлат маслаҳатчилари президент маслаҳатчиларига айланган. 

Президентнинг ёшлар сиёсати масалалари бўйича собиқ давлат маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев ҳамда Маданият, матбуот ва ижодий ташкилотлар масалалари бўйича собиқ давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов бошқа ишга ўтказилган. 

Қуронбоев Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича сектор раҳбари Абдужаббор Абдувоҳидовга ўринбосар бўлган.

Хайриддин Султонов бошқарган хизматни айни пайтда Абдужаббор Абдувоҳидов бошқариб туради.

Султонов давлат раҳбари спичрайтери (нутқларини ёзиб берувчи — таҳр.) сифатида президент маърузаларини тайёрлашда давом этади ва президент маслаҳатчиси ҳисобланади.

Бошқа собиқ давлат маслаҳатчилари Рустам Қосимов, Рустам Иноятов (Б. Мавлонов биринчи ўринбосари), Виктор Маҳмудов (Хавфсизлик кенгаши котиби) ҳамда Турсинхон Худейбергенов ўз лавозимларига қайта тайинланган. Президент девонининг собиқ раҳбари Зелимхон Ҳайдаровнинг кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Шунингдек, Ишлар бошқармаси ҳам тугатилиб, унинг ўрнига янги бошқарма тузилган. Президент маъмурияти фаолиятини маъмурият раҳбари мувофиқлаштириб боради.