Жаҳон банки: Ўзбекистон билан 1 млрд долларлик 8та қўшимча лойиҳа тайёрланмоқда.
Жаҳон банки Ўзбекистон билан яқин ҳамкорликни амалга оширмоқда ва умумий қиймати қарийб 1 миллиард долларлик 8та қўшимча лойиҳа тайёрламоқда
Жаҳон банки Ўзбекистон билан яқин ҳамкорликни амалга оширмоқда ва умумий қиймати қарийб 1 миллиард долларлик 8та қўшимча лойиҳа тайёрламоқда.
Бу ҳақда Жаҳон банки президенти Жим Ёнг Кимнинг Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубида айтилади. “Яқин ҳамкорлик амалга оширилмоқда ва умумий қиймати қарийб 1 миллиард долларлик 8та қўшимча лойиҳа тайёрланмоқда”, - дейилади мактубда.
Қайд этилишича, бу лойиҳалар иқтисодиётни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни ҳамда қишлоқ жойларда аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қаратилган «Обод қишлоқ» дастурини қўллаб-қувватлашни ҳам ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон банки президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик мактубини йўллагани хабар қилинганди.