Жаҳон банки: Ўзбекистон билан 1 млрд долларлик 8та қўшимча лойиҳа тайёрланмоқда.
(last modified Wed, 29 Aug 2018 13:57:28 GMT )
август 29, 2018 18:57 Asia/Tashkent
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон билан 1 млрд долларлик 8та қўшимча лойиҳа тайёрланмоқда.
    Жаҳон банки: Ўзбекистон билан 1 млрд долларлик 8та қўшимча лойиҳа тайёрланмоқда.

Жаҳон банки Ўзбекистон билан яқин ҳамкорликни амалга оширмоқда ва умумий қиймати қарийб 1 миллиард долларлик 8та қўшимча лойиҳа тайёрламоқда

Жаҳон банки Ўзбекистон билан яқин ҳамкорликни амалга оширмоқда ва умумий қиймати қарийб 1 миллиард долларлик 8та қўшимча лойиҳа тайёрламоқда.

Бу ҳақда Жаҳон банки президенти Жим Ёнг Кимнинг Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубида айтилади. “Яқин ҳамкорлик амалга оширилмоқда ва умумий қиймати қарийб 1 миллиард долларлик 8та қўшимча лойиҳа тайёрланмоқда”, - дейилади мактубда. 

Қайд этилишича, бу лойиҳалар иқтисодиётни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни ҳамда қишлоқ жойларда аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қаратилган «Обод қишлоқ» дастурини қўллаб-қувватлашни ҳам ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон банки президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик мактубини йўллагани хабар қилинганди.