Осиё ўйинларида Ўзбекистон спортчилари 15-чи олтин медални касб этдилар
(last modified Thu, 30 Aug 2018 14:23:27 GMT )
август 30, 2018 19:23 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон спортчилари 15-чи олтин
    Ўзбекистон спортчилари 15-чи олтин

Бугун, 30 август санасида Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Ўзбек миллий кураши бўйича -78 кг вазн тоифасидаги курашчи Кумуш Йўлдошева финалга чиққани ҳақида берилган эди.

Кумуш финалда мўғулистонлик Отгон Мункцецегга қарши кураш олиб бориб, ғалабага эришди ва Осиё ўйинлари—2018 олтин медали соҳибасига айланди.

Шу тариқа Ўзбекистон ҳисобидаги олтин медаллар сони 14 тага етди.

Аммо Осиё ўйинларида ўзбек кураши бўйича мусобақаларнинг -90 кг вазн тоифасидаги олтин ва кумуш медаллар Ўзбекистон вакиллари ўртасида тақсимланди.

Яҳё Имомов ва Шермуҳаммад Жандриев ўртасидаги баҳс Жандриевнинг 11:10 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва у Осиё ўйинлари чемпионига айланди. Имомов эса кумуш медал билан тақдирланади.

Ўзбекистон дзюдо жамоаси Осиё ўйинларида илк бронза медални қўлга киритди.

-70 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Гулноза Матниязова финалда хитойлик Зу Яни иппон баҳоси билан мағлуб этди ва бронза медалга эга чиқди.

Унинг бронзаси Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинларидаги 19-бронзаси бўлди. Айни вақтда Ўзбекистон жами 53 медал жамғарган - 15 олтин, 19 кумуш ва 19 бронза.

Ёрлиқ