Ўзбекистонлик спортчилар Шубина ва Борзова кумуш медални қўлга киритди
сентябр 01, 2018 09:30 Asia/Tashkent
-
Ўзбекистонлик спортчилар
Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинларининг 14-кунги баҳслари ўтказилмоқда.Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича баҳсларда навбатдаги медаль қўлга киритилди.
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича баҳсларда навбатдаги медаль қўлга киритилди.
Екатерина Шубина ва Юлия Борзова жуфтлик мусобақаларида 500 метрга финал баҳсларида кумуш медалга эга чиқишди. Ўзбекистон вакиллари 1 дақиқа-ю 48 сония натижани қайд этишган.
Ушбу баҳсларда биринчи ўринни Хитой вакиллари эгаллашган бўлса, учинчи поғонадан японияликлар жой олди.
Ёрлиқ