Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди
(last modified Thu, 13 Sep 2018 14:12:37 GMT )
сентябр 13, 2018 19:12 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Беларусь
    Ўзбекистон ва Беларусь

ТОШКЕНТ, 12 сен - Sputnik. Беларус президенти Александр Лукашенко расмий ташриф билан Тошкентга етиб келди, деб хабар қилмоқда Халқ Сўзи нашри.

Александр Лукашенкони Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кутиб олган деб хабар беради кун.уз.

Беларусь ва Ўзбекистон биргаликда Афғонистон бозорига кириши мумкин. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан ўтказилган музокаралар якунида маълум қилди.

Лукашенко Афғонистон бозорида суперкомбайнлар ёки охирги русумдаги тракторларга зарурат йўқлиги, уларга оддий техникалар кераклигини қайд этиб ўтган.

«Биз бугун Ўзбекистонда шундай техникаларни йиғишимиз, кейинроқ бу амалиётни Тожикистон ва Афғонистонда ҳам жорий этишга тайёрмиз», дея қўшимча қилган у.

Шу билан биргаликда, Беларусь президенти қўшма корхоналар ташкил этилиши ва беларуслар тажрибасини бериш текинга бўлмаслигини қайд этиб ўтган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко Қўшма баёнотни имзолади.

Ташриф доирасида шерикликнинг устувор йўналишлари бўйича 19 ҳужжат имзоланди. 2019-2023 йилларда социал-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро шартнома ва уни амалга ошириш дастури улар орасида алоҳида аҳамиятга эгадир.

Бундан ташқари, куни кеча ўтган бизнес-форумда умумий қиймати 230 миллион доллардан ортиқ бўлган шартнома ва битимлар имзолангани таъкидланди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган брифингда давлат раҳбарлари музокаралар очиқ ва ишонч руҳида ўтгани, натижалар шунга яраша мустаҳкам ва кенг кўламли бўлишини қайд этди.
 

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти ҳамда 12 та ҳуқумат ва вазирликлар ўртасида ҳужжатлар имзоланди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.


 

 

 

Ёрлиқ