Самарқандда “Ҳиндистон – Марказий Осиё” мулоқотининг бешинчи мажлиси ўтказилди
(last modified Sat, 15 Sep 2018 08:58:08 GMT )
сентябр 15, 2018 13:58 Asia/Tashkent
  • “Ҳиндистон – Марказий Осиё”
    “Ҳиндистон – Марказий Осиё”

13-14-сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида “Ҳиндистон – Марказий Осиё” мулоқотининг бешинчи мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кун.уз  сайтига кўра, тадбир Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлилий маркази (ХМАТМ) томонидан Халқаро ишлар бўйича Ҳиндистон кенгаши билан ҳамкорликда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида ташкиллаштирилди. 

Унда Ҳиндистон ташқи ишлар давлат вазири Мобашар Жавад Акбар,  Халқаро ишлар бўйича Ҳиндистон кенгаши бош директори доктор Тирумаллаи Суннувакум Ананданпиллаи Рагавана,  Мавлоно Азад номидаги университет ректори профессор Аҳтарул Васи ҳамда бошқа сиёсий ва экспертлик доиралари вакилларидан иборат Ҳиндистон делегацияси ва  Марказий Осиё давлатлари етакчи тадқиқот марказларининг олимлари ва экспертлари иштирок этди.

“Форум доирасида Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликнинг жорий динамикаси,  барқарор тараққиётга қарши қаратилган хавф ва таҳдид билан биргаликда курашиш,  шунингдек Марказий Осиё давлатларининг Ҳиндистон билан сиёсат,  иқтисод,  хавфсизлик ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлигини чуқурлаштириш борасидаги долзарб таклиф ва тавсияларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича самарали фикр алмашилди.  Панел сессиялар доирасида Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш масалалари ҳам муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.