UzCard’да яна техник носозлик. Ўзбекистондаги ҳеч қайси миллий пластик карта ишламаяпти
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i37717-uzcard’да_яна_техник_носозлик._Ўзбекистондаги_ҳеч_қайси_миллий_пластик_карта_ишламаяпти
Ўзбекистонда бир неча соатдан буён UzCard фаолиятида навбатдаги техник носозликлар кузатилмоқда. Айни вақтда ҳам бутун республика бўйлаб миллионлаб миллий пластик карталардан фойдаланиб бўлмаяпти. Шунингдек, PayMe ва Click ҳам ишламаяпти.
(last modified 2018-09-16T04:34:30+00:00 )
сентябр 16, 2018 09:34 Asia/Tashkent
  • UzCard’да яна техник носозлик. Ўзбекистондаги ҳеч қайси миллий пластик карта ишламаяпти
    UzCard’да яна техник носозлик. Ўзбекистондаги ҳеч қайси миллий пластик карта ишламаяпти

Ўзбекистонда бир неча соатдан буён UzCard фаолиятида навбатдаги техник носозликлар кузатилмоқда. Айни вақтда ҳам бутун республика бўйлаб миллионлаб миллий пластик карталардан фойдаланиб бўлмаяпти. Шунингдек, PayMe ва Click ҳам ишламаяпти.

«Техник носозликлар муносабати билан 15 сентябрь куни соат 18:52дан бошлаб POS, Э-POS терминаллари ва АТМ-қурилмалари процессинг маркази билан вақтинчалик улана олмаяпти», дейилган компания хабарида.

Компания вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраган. Шу билан бирга муаммо қачон бартараф этилишини маълум қила олмаган.

Айни вақтда Тошкентдаги супермаркетларда мижозлар пластик карталари орқали тўлов қила олмаганликлари туфайли олган маҳсулотларини қолдириб кетишга мажбур бўлишмоқда.

Қайд этиш керакки, UzCard фаолиятида узилишлар вақти вақти билан кузатилиб турилади.

Маълумот учун, Ўзбекистондаги барча миллий пластик карталарга битта компания — UzCard хизмат кўрсатади.