70 ёшли ногирон Хоразмий Ўзбекистон учун ТАҲДИДми?
(last modified Fri, 21 Sep 2018 03:07:27 GMT )
сентябр 21, 2018 08:07 Asia/Tashkent
  • 70 ёшли ногирон Хоразмий Ўзбекистон  учун ТАҲДИДми?

Ҳукуматнинг рад жавобидан ғурур туйдим

Диктатор И.Каримовнинг коррупцион режимидан қочиб, ватанларини тарк қилган Ўзбекистонликларни,“Ўзбекистонга бир умр кирмайдиган қилиб”, ўзининг 16-06-2014 йил ПФ 4624 фармони билан имонга ҳам, ҳалқароқонунга ҳам зид равишда, Ўзбекистон фуқоралигидан маҳрум қилган.

Начора, диктатор шоҳнинг амри (фармони) вожиб деганимизча, “Ризо керак – тағдирига”, деб юравердик.

Ва ниҳоят, Каримов бандаликни бажо келтириб, иқтидорга Ш.Мирзиёев келганидан кейин, Ўзбекистонда ижобий

ўзгаришлар содир бўлабошлади. Бу ўзгаришларни нафақат жаҳон ҳамжамияти, ҳатто сиёсий мухолифлар ҳам тан олабошлади. Бу ўзгаришлар ҳақида ҳалқаро ОАВлари (Озодлик)да биринчи бўлиб Мирзиёевни алқаган одам ҳам мен бўламан.

Ижобий ўзгаришлардан умид қилиб, 2017 йилда Хоразмдаги фарзандларим отаси (мени) ва укаси Улуғбекни ОВИР орқали қисқа муддатга Ўзбекистонга таклиф қилишган.

Мен билан бирга яшаётган 22 ёшли ўғлим Улуғбекка виза беишди. Менга

эса: “Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 21-11-1996 йил 408-қарорининг 19-

моддаси(миллий хафсизликни таъминлаш)га биноан, яъни, Ўзбекистонга таҳдид деб кўрилгани сабаб”, МХХнинг қора рўйхатига асосан, Ўзбекистонга кириш рад қилинган.

Буни, Каримов ўлгани билан, Каримовизм (Каримовчи МХХ) ҳали тирик, деган мужда сифатида тушиндим. Бу ҳақда “Озодлик”да: “Ш.Мирзиёевни мақтаган ўзбек олимига Ўзбекистонга киришга рухсат берилмади” номли мақола ҳам босилди.

2017 йил кузига яқин, Президент Ш.Мирзиёевга, унинг портали орқали, “Ҳеч бўлмаса турист сифатида, Ватаним ва яқинларим билан видолашиб келиш учун” қисқа муддатга рухсат сўраб мурожат қилдим.

Порталдан менинг аризамни кўриб чиқиш учун, менга рад жавобини берган ўша МХХга юборилгани ҳақида хабар олдим ва ижобий жавобдан умидимни уздим.

Кутилмаганида, МХХдан 2017 йил 12-сентябрда, Х-489 номерли ижобий жавоб (хат) олдим. Хатда: “Президент порталига йўллаган аризангиз асосида виза (рухсат) масалангиз МХХ томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилди. Бу масалада МИДга мурожат қилинг”, дейилган эди.

Буни эса Президентнинг МХХда қилган ислоҳатларининг натижаси деб тушиндим. Бунга миннатдорчилигим рамзи сифатида

“Дунё ўзбеклари” ва “horazmiy.ucoz.com” сайтларида “Президент Ш.Мирзиёев ва МХХга ташаккур ва дуоларим” номли мақолалар ҳам эълон қилдим.

Шу асосда, 9-март 2018 йилда, 20 кунга туристик виза сўраб, Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасига ариза билан мурожат қилдим. Бироқ, виза сўраб мурожат қилган барча элчихоналарда коррупция (порахўрлик) билан рўбарў келганим, шикоятбозлик қилиб бўлсада, порасиз виза олганимиз сабаб, юрагим ғаш эди.

Аризамни қабул қилиб олган консул: “Аризангизни Тошкентга жўнатдик. Узоғи билан 3-4 кун ичида жавоби келади, кейин визангизни оласиз”, деганида, ноҳатки, бу гал ҳам порасиз виза оладиган бўлдим, деб роса қувондим.

Салкам бир ой ўтган бўлсада, Тошкентдан жавоб бўлмади. Мен эса кунаро консул (08714681100) га телефон қилардим. Жавоб эса бир хил: “Ҳали Тошкентдан жавоб келмади”.

Кейин буни танишлар орқали ўрганишга киришдим. Бу борада ҳар хил танишлар турлича маслаҳатлар беришди. Уларнинг маслаҳати асосида элчихонага: “Ҳамма қатори мен ҳам “совға”сини беришга таёрман, илтимос фақат, визани тезлаштиринг” деган мазмунда хат ёздим.

Виза масаласида 4.04.2018 да Консулга яна телефон қилдим. У эса: “Хатингизни олдик, аввало Тошкент (МИД) дагиларни “хурсанд” қилиш керак. Шундан кейин, биз билан (“совға”сини) гаплашасиз ва визангизни оласиз”, деди.

Кейин мен Консулга: “Мен Ташқи Ишлар Вазирлигидагилардан кимни “хурсанд” қилишим керак, уларни танимасам?” дедим. (“МИДдагиларнинг “харажати”ни ҳам сизга бераман” дейиш керак экан.)

Консул эса: “Қачон кимни қандай қилиб “хурсанд” қилишни ўрганганингиздан кейин визангизни оласиз”, деди-да менинг паспортимни ҳеч қандай рад жавобисиз, ёки тегишли тартибдаги тушинтиришларсиз ўзимга қайтариб юборди.

Элчихонадаги коррупция ҳақида “Озодлик” радиосининг 2018 йил апрель ойидаги “Мирзиёев нутқидан рухланган агрохимик олим Британиядан Ўзбекистонга қайтмоқчи”

(https://www.ozodlik.org/a/ozod-nazar-ahmad-xorazmiy/29156285.html)

сарлавҳаси остидаги эшиттиришида ҳам эълон қилинди.

Мен МИД тизимидаги коррупция ҳақида, тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Президент Ш.Мирзиёевга унинг портали орқали 19-04-2018 да ариза билан мурожат (57499-s/18) қилиб, элчихонадан порасиз виза олишда ёрдам сўрадим.

Кўп ўтмай порталдан, аризамни кўриб чиқиш, ижро қилиш ва маъсул сифатида жавоб ёзиш, мен шикоят қилаётган МИДнинг ўзига юборлигани ҳақида маълумот олдим. Бу эса менга Каримов давридаги “Онангни қози урса, додингни яна ўша қози эшитади” нақлни ёдимга солди ва аризамнинг адолатли ҳал бўлишидан умидимни уздим.

Уч ой ўтган бўлсада, порталга ёзган аризам бўйича ҳеч қандай жавоб бўлмади. Кейин Президент Ш.Мирзиёевга почта орқали ва “Дунё ўзбеклари” сайти орқали такрорий ариза билан мурожат қилдим.

Кўп ўтмай, 15.08.2018 да, МИДнинг бўлим бошлиғи Б.Алиқулов имзоси билан 18-А-2/13210 номерли хат олдим. Бу хатда: “Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига йўллаган

37625-pp/l8 рақамли мурожаатингиз Узбекистон Республикаси ваколатли идоралари билан бирга кўриб чиқилаётганини билдирамиз” деб ёзилган эди.

Консулнинг: “МИДдагиларни хурсанд қилиш керак”, деганини назарда тутиб, сентябрнинг бошларида, Тошкентдаги айрим танишлар орқали МИДдагиларни “хурсанд” қилиш учун, “йўл” қидира бошладим.

Тошкентдаги танишларим орқали топилган “таниш”: “У одамнинг иши битмайди, унга рад жавоби таёрланаяпти. “Совға” бериб иш битиришга умид қилманглар. У одамнинг “совға”сини МИДда энди ҳеч ким олмайди.

Чунки у одам МИДдаги коррупция ҳақида нафақат Президентга ёзган, ҳатто “Озодлик”да ҳам гапирган”, – деган.

Бу тушинарли албатта. Лекин улар “коррупцияни танқид қилгани учун”, деб рад жавобини бермаслар. Расмий сабаб қилиб нималарни кўрсатар эканлар, деб қизиқдим. Бу борада у одамнинг жавоби қуйидагича бўлди: -Расмий сабаб шуки, Ахмад ҳожи Хоразмий Хоразмни бирлаштириб, қайта тиклаш назариясининг асосчиси ва бу борадаги ҳаракатларнинг ташкилотчиси. У Ўзбекистонга келса, Хоразмни бирлаштираман деб, Хоразмдаги, Қорақолпоғистондаги, ҳатто Тошавуздаги мувозанатни издан чиқариши мумкин.

-Хоразмий Муҳаммад Солиҳнинг тарафдори. Ҳатто яқинда Муҳаммад Солиҳни ҳимоя қилиб, у билан суратга тушиб, ўз фейсбукида эълон қилган.

-Норасмий, лекин асосий сабаби эса, МИДдаги коррупцияни Президентга ёзиб, “Озодлик”да гапирган.

-Унинг виза олишига битта йўл бор, У ҳам бўлса аризасини шахсан Президентга, ҳеч бўлмаганда, Турсунхон Худайбергановга етказиши керак. Биласиз буни қилиш унақа-бунақа одамнинг қўлидан келмайди. Яхшиси, ўзи айтганидай “Ризо керак – тағдирига”

деб юраверсин, – дебди танишимизнинг “таниши”.

У манбанинг жавоблари асосида “МИДдагиларни хурсанд қилиш” ҳаракатидан ҳам, виза олишдан ҳам умидимизни уздик. Шундай бўлсада, ноумид шайтон деб, МИДдан расмий жавобни кутабошладим.

Ва ниҳоят, бу расмий жавоб 19.09.2018 да келди (суратда). Бу хатда шундай дейилган:

“Узбекистан Республикаси Президенты виртуал қабулхонасига йўллаган 37625-pp/l8 рақамли мурожаатингиз муқаддам хабар қилинганидек Узбекистон Республикаси ваколатли идоралари билан бирга кўриб чиқилди ва қуйидагиларни маълум қиламиз.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 21.11.1996 йилдаги 408-сонли Қарори билан тасдикланган “Хорижий фуқаролар

ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Узбекистон Республикасига келишлари ва Узбекистон Республикасидан кетишлари тартиби” нинг IV- бобига мувофиқ Узбекистон ҳудудига кириш учун Сизга нисбатан чеклов ўрнатилган”.

Шу мақоланинг сарлавҳасида айтганимдек, Ҳукуматнинг бу рад жавобидан ғурур туйдим, шунинг учунким, нарёғи кўриниб қолган, 70 ёшли ногирон Хоразмий, Ўзбекистон каби қудратли бир давлат учун ТАҲДИД деб кўрилар эканман.

Вақти келиб, И.Каримов ҳам Хоразмийнинг таҳдиди сабаб вафот қилган, деган иддаолар ўртага чиқсада, энди ҳайрон бўлмайман. Бундай шараф Муҳаммад Солиҳ каби битта- яримтадан ташқари, ҳеч кимга муяссар қилмаган.

Ўрни келганида айтсам, ҳали 2001 йилда менинг “Илмга бахшида умр” номли мемуарим нашрдан чиқиб, шов-шувга сабаб бўлганида, МХХ агенти Комил Нуржон катта бир йиғинда: “Биз учун чет элдаги Муҳаммад Солиҳдан кўра, Ўзбекистонда яшаб, Каримов ва мен (МХХ) танқид қилинган, мана бу китобини нашр қила олган

Муҳаммад Солиҳ соний (А.Хоразмий) хафлироқ”, деган.

Ўшанда ҳам ғурур туйгандим.

Ишқилиб, Каримовнинг бу қолдиқлари мени “Муҳаммад Солиҳ аввал!” деб эълон қилмасалар бўлди. Агар шундай бўлса, янада кўпроқ ғурур туярдим.

Ахмад ҳожи Хоразмий

Англия, Стокпорт шаҳри

Ёрлиқ