Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида зилзила содир бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i37885-Ўзбекистон_Тожикистон_чегарасида_зилзила_содир_бўлди
23 сентябрь куни Тошкент вақти билан 22:02 да Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади.
(last modified 2018-09-24T08:39:54+00:00 )
сентябр 24, 2018 11:01 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида зилзила содир бўлди
    Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида зилзила содир бўлди

23 сентябрь куни Тошкент вақти билан 22:02 да Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади.

Координаталар 39,68 градус шимолий кенглик, 68,46 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,7. Чуқурлик h=5 км. Тошкентгача масофа — 187 км жануби-ғарбий йўналиш бўйича.

Зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида қуйидагича сезилди:

Гулистон: эпицентрдан 94 км масофада — 2 балл;

Жиззах: эпицентрдан 72 км масофада — 2 балл.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.

Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади