Ўзбекистонда доллар курси яна ўсди
сентябр 24, 2018 20:59 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Марказий банки 25 сентябр кунидан бошлаб доллар курсининг яна ошганлиги ҳақида маълумот тарқатди.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 40,28 сўмга кўтарилиб, 8079,28 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 144,60 сўмга кўтарилиб, 9 492,35 сўмни ташкил қилди.
Шу билан бирга, Россия рубли 3,41 сўмга ортиб, 121,46 сўмни ташкил қилди деб хабар берган Ўзбекистон Марказий банки.