Шавкат Мирзиёев Нью-Деҳли шаҳрига келди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38112-Шавкат_Мирзиёев_Нью_Деҳли_шаҳрига_келди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Деҳли шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 
(last modified 2025-12-07T06:36:54+00:00 )
сентябр 30, 2018 16:50 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Нью-Деҳли шаҳрига келди
    Шавкат Мирзиёев Нью-Деҳли шаҳрига келди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Деҳли шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

“Палам” аэропортида давлат раҳбари Ҳиндистон анъаналарига хос тарзда кутиб олинди.

Шундан сўнг Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.

Ҳиндистонда Ўзбекистон Президентининг ташрифига катта тайёргарлик кўрилган. 

Ташриф давомида Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинд, Бош вазир Нарендра Моди ва Ҳиндистоннинг бошқа раҳбарлари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.