Ўзбекистонда инфляция даражаси 8,1 фоизни ташкил қилди
-
Ўзбекистонда инфляция
Сентябрь ойида Ўзбекистон истеъмол бозорида товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1,8 фоизга кўтарилган.
Дарё.уз сайтига кўра, умумий ҳисобда 9 ой давомида истеъмол секторида инфляция даражаси 8,1 фоизни ташкил этди. Ой давомида умумий нархлар даражасининг ўсишига товарлар 1,9 фоиз, хизматлар эса 1,2 фоизга таъсир кўрсатди. 2017 йил охирига нисбатан товарлар нархи ўртача 7,4 фоизга, хизматлар 10,1 фоизга қимматлашди.
2018 йилнинг 9 ойи мобайнида инфляция даражасига таъсир кўрсатувчи асосий омиллар орасида айрим товарлар нархларининг тартибга солиниши, кредитлаш ҳажмининг ортиши натижасида иқтисодий жабҳаларда инвестицион ва истеъмол талабларининг кенгайиши, инфляцион тахминларнинг ўзгариши, нархнинг мавсумий ўзгариши, шунингдек, миллий валюта қийматидаги ўзгаришларни санаб ўтиш мумкин.
Жорий йилнинг сентябрь ойида аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш соҳасида нархларнинг ўсишида асосий омил – олий таълим муассасаларида ўқиш бўйича тўлов-контрактларининг оширилганлигидир.