Жаҳон банки Бандлик вазирлигига 50 млн доллар кредит ажратади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38196
Жаҳон банки Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига имтиёзли шартларда 50 миллион доллар кредит ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мазкур вазирлик хабар берди.
(last modified 2018-10-02T11:49:24+00:00 )
октябр 02, 2018 16:49 Asia/Tashkent
  • Жаҳон банки Бандлик вазирлигига 50 млн доллар кредит ажратади
    Жаҳон банки Бандлик вазирлигига 50 млн доллар кредит ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига имтиёзли шартларда 50 миллион доллар кредит ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мазкур вазирлик хабар берди.

Вазирлик ушбу маблағни бандликка кўмаклашиш марказлари салоҳиятини оширишга қаратилган кичик ва мини-лойиҳалар, шунингдек, бандликка кўмаклашиш ва меҳнат мониторинги тизимини жорий этиш бўйича дастурларни молиялаштиришга йўналтиришни мўлжалламоқда.

Жаҳон банки 2019 йил 1-чораги якунига қадар пенсия тизими ислоҳоти бўйича таклифларни тайёрлашда техник ва эксперт кўмагини кўрсатишга ҳам тайёрлигини билдирди.

Томонлар аҳолининг кам таъминланган қатламини ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини муҳокама қилмоқда. Жумладан, «Ижтимоий ҳимоянинг ягона реестри» автоматлаштирилган ахборот тизимини биргаликда ишлаб чиқиш ва жорий этиш кўзда тутилмоқда.