Афғонистонда Ўзбекистон исломий ҳаракатининг Жундуллоҳ номли гуруҳчасининг аъзолари йўқ қилинди
(last modified Sat, 03 Sep 2016 13:46:27 GMT )
сентябр 03, 2016 18:46 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг Жундуллоҳ ҳаракати
    Ўзбекистоннинг Жундуллоҳ ҳаракати

Афғонистон шимолидаги Бағлон вилояти полиция нотиғи бу вилоят ҳудудларида ўзларини Ўзбекистоннинг Жундуллоҳ ҳаракати деб атайдиган террорчилик гуруҳнинг 7 нафар аъзолари ўлдирилиб яна 7 нафари жароҳатлантирилди деб эълон қилди.

ИРНА ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Афғонистоннинг Бағлон вилояти полиция нотиғи  бу терористларни пайшанба ва жума кунлари бу вилоятнинг  Бурка туманида йўқ қилинганлигини маълум этди.

Унга кўра, Жундуллоҳ террорчилик гуруҳи Афғонистоннинг турли вилоятлари жумладан Қундуз ва Бағлон вилоятларида фаолият этадиган Ўзбекистон исломий ҳаракати террорчилик гуруҳининг аъзолари ҳисобланишади.

 Ҳозиргача АҚШнинг авиазарбалари натижасида бу террористик гуруҳнинг Жума Намангоний ва Абуҳузайфа номи билан машҳур бўлган Ғулом Ҳазрат номли раҳбарлари йўқ қилинган деб қўшимча қилди мазкур манба.