Ўзбекистонда яна зилзила юз берди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38252
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра, 2018 йил 3 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 22:44да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер силкиниши қайд этилди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
октябр 04, 2018 10:25 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда яна зилзила юз  берди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра, 2018 йил 3 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 22:44да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер силкиниши қайд этилди.

Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 389 км узоқликда жанубий йўналишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайд этилди (38,71 Н, 66,09 Э).

Зилзила магнитудаси М=3,6.Зилзила чуқурлиги Н=30 км.

Зилзила кучи Қарши шаҳрида -3 баллни ташкил этган.

Республиканинг бошқа ҳудудларида зилзила қайд этилмади. Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, 29 сентябрь куни ҳам Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши кузатилган