Тошкентда барпо этилган халқаро кўргазмада Эрон вакиллари ҳам иштирок этишмоқда
Туризмга доир Тошкендаги 24- халқаро кўргазмада "Ипак йўли бўйлаб сайёҳат" номи остида эронликлар ҳам иштирок этишмоқда.
Форс ахборот агентлигининг хабарига кўра,Тошкен шаҳрида барпо этилган халқаро кўргазмада Таиланд, Миср, Сингапур, Малайзия, Озарбайжон, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Туркия, Қирғизистон, Россия, Эрон ва Ўзбекистон мамлакатларидан 35 та ширкатнинг вакиллари иштирок этишмоқда.
Мазкур кўргазманинг очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон бош вазири муовини Азиз Абдулҳакимов ушбу халқаро кўргазма туризм бўйича ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш учун қулай фурсат эканлигини таъкидлади.
Унга кўра, хорижий сайёҳларни кўпроқ жалб этиш учун туризмнинг инфратузилмаларини муносиб тарзда яратиш лозимлигини ҳамда ушбу заминада яхши хизмат кўрсатиш ва сайёҳлар учун хусусий хоналарни бунёд этиш муҳимлигини урғулаб ўтди.
Ўзбекистон бош вазири муовини Азиз Абдулҳакимов мазкур мамлакатда утрли асрлар ва тамаддунларга тегишли 4 мингдан ортиқ санъат ва меъморчилик ёдгорликлари мавжудлигини ва Ўзбекистон тарихий обидалар жиҳатидан дунёда 9-ўринда эканлигини ҳам баён қилди.
Тошкент Туризм халқаро кўргазмаси 1995 йилдан бери "Йирик Ипак йўли" лойиҳаси асосида Ўзбекистон пойтахтида ўтказилиб келинмоқда.