октябр 06, 2018 17:09 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Денис Истомин Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ташкил этилган, соврин жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ATP таснифидаги «Челленжер» мусобақасида ғалаба қозонди

Олимпик.уз сайтига кўра, Денис Истомин ҳафта давомида Португалия, Миср, Сербия, Чехиядан ташриф буюрган теннисчиларни мағлубиятга учратди. Ҳал қилувчи баҳсда эса бошқа бир сербиялик спортчи Никола Милоевичга қарши ўйин ўтказди ва 6:7, 7:6, 6:2 ҳисобларида ғалаба қозониб, мусобақа ғолибига айланди.

Ушбу чемпионлик орқали Истомин 80 рейтинг очкоси ва 7200 АҚШ доллари мукофот пулига эга бўлди.

Ёрлиқ