518 нафар ӯзбекистонлик Россиядан чиқариб юборилган
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38468-518_нафар_ӯзбекистонлик_Россиядан_чиқариб_юборилган
Бу йил Иркутск, Новосибирск, Москва, Белгород ва Ростовдаги аэропортларда 518 нафар ноқонуний муҳожир давлат чегараси орқали Россиядан чиқариб юборилди, дея хабар беради BezFormata.
(last modified 2021-09-20T14:57:20+00:00 )
октябр 09, 2018 13:09 Asia/Tashkent
  • 518 нафар ӯзбекистонлик  Россиядан чиқариб юборилган

Бу йил Иркутск, Новосибирск, Москва, Белгород ва Ростовдаги аэропортларда 518 нафар ноқонуний муҳожир давлат чегараси орқали Россиядан чиқариб юборилди, дея хабар беради BezFormata.

Нашр маълумотларига кўра, бу ўтган йилга нисбатан 113 кишига кўп. Ўзбекистон фуқаролари чет элга чиқариб юборилган мигрантларнинг 60 фоизини ташкил қилади, Тожикистонда эса - 19 фоиз.

Ижтимоий суғурта жамғармасининг Иркутск области бўйича бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, ўтган дам олиш кунлари Иркутск аэропорти орқали Ўзбекистоннинг 16 фуқароси чиқариб юборилган. Ҳозирги кунда суд органи томонидан чиқариб юборилиши лозим бўлган ва махсус муассасада сақланаётган чет эл фуқаролари сони  82 нафарни ташкил этади.