Ўзбекистон делегацияси Бутунжаҳон банки форумида қатнашади
12-14 октябрь ўтказилиши кутилаётган Бутунжаҳон банки ва Халқаро Валюта Жамғармаси йиғилишида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Сухроб Холмуродов бошчилигидаги делегация иштирок этади.
Спутник сайтига кўра, Ўзбекистон делегацияси Бутунжаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа халқаро молиявий институтлари раҳбарияти билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган. Шунингдек, Бутунжаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасига аъзо бўлган давлат делегация раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.
Ҳар йили ўтказиладиган йиғилишлар жаҳон аҳолисини фаровонлиги, келгуси халқаро иқтисодий тараққиёт ва молиявий соҳада ҳамкорлик қилиш бўйича кўплаб масалалар муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилади.