Чегара ҳақида Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг янги маслаҳатлашуви
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38583-Чегара_ҳақида_Ўзбекистон_ва_Қозоғистоннинг_янги_маслаҳатлашуви
2018 йилнинг 8-12 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон – Қозоғистон музокараларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
октябр 13, 2018 11:24 Asia/Tashkent
  • Чегара ҳақида Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг янги маслаҳатлашуви

2018 йилнинг 8-12 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон – Қозоғистон музокараларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.

ТИВ ахборот хизмати хабарига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегара чизиғи айрим участкаларини демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатларнинг лойиҳалари тайёрланди.

Учрашувда Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасида 2019 йилда бажарилиши режалаштирилаётган дала демаркация ишлари кўлами ҳам муҳокама қилинди.

Ҳукумат делегацияларининг кейинги учрашувини жорий йилнинг ноябрь ойида Қозоғистон ҳудудида ўтказиш белгиланган.