Тошкент суди «Осиё айиғи» ни озод қилди
21 июнида қўлга олинган, ММА курашчиси, «Осиё айиғи» номи билан машҳурлик қозонган Мурод Хонтўраев эркинликка чиқди.
Аралаш яккакураш спорт тури бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев ва безориликда айтланаётган И.Парпиев ва Д.Воҳобовларнинг иши Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман судида кўрилди. Хонтўраев ва Воҳобов Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (“Безорилик”) билан, Парпиев эса 168-моддаси 1-қисми (“Фирибгарлик”), 277-модда 2-қисми “а”, “б”, “в” пунктлари (“Безорилик”) билан айбдор деб топилган.
Хонтўраевга 94 минимал иш ҳақи миқдорида — 16.190.560 сўм ($1950) жарима белгиланди. Воҳобовга 3 йилу 8 кун озодликдан маҳрум этиш, Партиевга даромадининг 20 фоизини давлат фойдасига ўтказиш йўли билан 2 йилу 1 ой ва 24 кун аҳлоқ тузатиш ишларига жалб этиш чораси кўрилган.
2018 йил июнда Хонтўраев пичоқдан жароҳатланиб, №7 шифохонага ётқазилади ва келаси кун Тошкент Ички ишлар бошқармаси спортчи ва бир неча шахсни «жамоат жойида ножўя ҳаракат қилиш» айби билан қўлга олади. Жонтўраевга «Безорилик» моддаси айби қўйилади.
Мурод Хонтўраев — ММА World Ertaymash Federationнинг муай-тай спорти R-1 йўналиши бўйича жаҳон чемпиони ҳисобланади.